август 31, 2021 10:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашув ўтказди
    Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашув ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашиб мулоқот қилди.

Томонлар бу учрашувда Афғонистондаги бугунги вазиятга эътибор қаратилди. Ҳайко Маас Ўзбекистон томонига Афғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуациясини ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, томонлар Афғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас Ўзбекистон Германия рўйхатида хавф остида ва эвакуацияга муҳтож деб ҳисобланган «Толибон» сиёсий тузумидан қочаётган шахсларга ўз чегараларини очишга тайёрлигини билдирганини маълум қилди.

Германия томони Афғонистондан яна эвакуация қилиниши керак бўлган 10 мингга яқин одам борлигини билдирган. Уларнинг орасида Германия фуқаролари, хавф гуруҳига кирувчи ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва маҳаллий афғонлар бор.

Ҳайко Маас айни кунларда Туркия, Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон ва Қатар бўйлаб сафар қилмоқда.

Ёрлиқ