Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги ҳамкорликлкар ривожлантирилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i64972-Ўзбекистон_ва_Фаластин_ўртасидаги_ҳамкорликлкар_ривожлантирилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари, фаластинлик ҳамкасби билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликларни муҳокама қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 05, 2021 13:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги ҳамкорликлкар ривожлантирилади
    Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги ҳамкорликлкар ривожлантирилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари, фаластинлик ҳамкасби билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликларни муҳокама қилди.

Ислом тараққиёт банки директорлари кенгашининг  46- йиғилишида иширок этиш учун Тошкентга келган Фаластин ташқи ишлар вазири ўринбосари ва  Фаластин халқаро ҳамкорлик агентлиги Бош директори  Emad Zuxayr  Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Фурқат Сиддиқов билан учрашди.

Суҳбат дамида  Ўзбекистон ва Фаластин муносабатларининг ривожланиши, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорилклар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар, шунингдек, сиёсий, иқтисодий, савдоо ва маданий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдириб қатор халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилишди.