Мирзиёев ва Раҳмон савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
(last modified Thu, 09 Sep 2021 04:54:51 GMT )
сентябр 09, 2021 09:54 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Раҳмон савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
    Мирзиёев ва Раҳмон савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон билан телефон суҳбатида, ўзаро савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Тожикистон президенти ва халқини мустақилликка эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

«Президентлар жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Ёрлиқ