Душанбеда Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашганида Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашди.
Шавкат Мирзиёв ва Имомали Раҳмон учрашувида кўп қиррали Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди деб хабар қилган Кун сайти.
Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мирзиёев Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишини тилади.