Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 7 поғона кўтарилилиб, 86-ўринни эгаллади
АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича, Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллади.
Мазкур рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг дунё миқиёсида кучли индикаторлари қуйидагилар: “Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони” - 7-ўрин, “Бизнесни йўлга қўйишнинг соддалиги” - 8-ўрин, “Меҳнат унумдорлиги” - 8-ўрин, “Капитални ялпи тарзда тўплаш” - 7-ўрин, “Таълим учун давлат харажатлари” - 28-ўрин.
Глобал инновацион индекс рейтингида Швейцария — 1-ўрин, Хитой — 12-ўрин Россия — 45-ўрин, Қозиғистон — 79-ўрин, Қирғизистон — 98-ўрин, Тожикистон — 103-ўринни эгаллади.