АҚШнинг ИҲТдаги махсус элчиси Ўзбекистонга ташриф буюради
октябр 15, 2016 13:05 Asia/Tashkent
Ислом ҳамкорлик ташкилотида АҚШ махсус элчиси вазифасини бажарувчи Арсалан Сулаймон 17-22 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар бермоқда.
Кун.уз сайтига кўра, у Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этади.
Арсалан Сулаймон расмий шахслар ва диний ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб боради, шунингдек, Тошкент ислом университетига ташриф буюради.Бундан ташқари у Тошкент, Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади ва у ердаги диний ва маданий бўлган диққатга молик жойлар билан яқиндан танишади.