АҚШнинг ИҲТдаги махсус элчиси Ўзбекистонга ташриф буюради
(last modified Sat, 15 Oct 2016 08:05:49 GMT )
октябр 15, 2016 13:05 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилотида АҚШ махсус элчиси вазифасини бажарувчи Арсалан Сулаймон
    Ислом ҳамкорлик ташкилотида АҚШ махсус элчиси вазифасини бажарувчи Арсалан Сулаймон

Ислом ҳамкорлик ташкилотида АҚШ махсус элчиси вазифасини бажарувчи Арсалан Сулаймон 17-22 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра, у Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этади.

Арсалан Сулаймон расмий шахслар ва диний ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб боради, шунингдек, Тошкент ислом университетига ташриф буюради.Бундан ташқари у Тошкент, Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади ва у ердаги диний ва маданий бўлган диққатга молик жойлар билан яқиндан танишади.

Ёрлиқ