Россия Ўзбекистон билан 80 млн долларлик шартнома имзолади
Тошкентда бўлиб ўтган ярмарка доирасида Ўзбекистон ярим миллион тоннадан ортиқ пахта толаси сотди ва жами 1,3 млрд долларлик шартнома имзолади
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. XII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунларига кўра Россия компаниялари Ўзбекистондан текстил маҳсулотлари ва хом ашёси етказиб бериш бўйича 80 миллион долларликка яқин шартнома имзоладилар, деб хабар берди РИА Новости ярмарка ташкилий қўмитасига асосланиб."Ярмарка иши доирасида олиб борилган музокаралар натижасида Россия компаниялари Ўзбекистон компаниялари билан текстил маҳсулотлари ва хом ашёси етказиб бериш бўйича 80 миллион долларликка яқин шартнома ва келишувлар имзоладилар", — деб маълум қилди ташкилий қўмита. Хусусан, калава ип, трикотаж матолари, тайёр текстил маҳсулотлари етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. "Агро-Лайн" директорлар кенгаши раиси Виктор Игнатьевнинг айтишича, "Агро-Лайн" МЧЖ (Москва) ва "Ўзбекенгилсаноат" АЖ ўртасида Россияда Ўзбекистон текстил маҳсулотларини сотишга мўлжалланган қўшма савдо уйини ташкил қилиш бўйича келишув имзоланди