Толибон томонидан тайинланган Балх вилоят ҳокими Ўзбекистонга келди
(last modified Tue, 28 Sep 2021 06:14:50 GMT )
сентябр 28, 2021 11:14 Asia/Tashkent
  • Толибон томонидан тайинланган Балх вилоят ҳокими Ўзбекистонга келди
    Толибон томонидан тайинланган Балх вилоят ҳокими Ўзбекистонга келди

Термиз шаҳрида Сурхондарё ҳокими Толибон томонидан тайинланган Балх вилоят ҳокими бошчилигида Ўзбекистонга келган гуруҳни қабул қилди.

Тадбир афғон томонининг илтимосига биноан Афғонистонга импорт молларининг транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилган.

«Мулоқот даставвал энг зарур халқ истеъмол товарлари: озиқ-овқатлар, дори-дармон, тиббий анжомлар, кийим-кечак ва ёнилғи хусусида борди.

Толибон ва Ўзбекистон вакиллари учрашувида Афғонистонда юзага келган оғир гуманитар вазият даврида мамлакатга юкларни етказиб бериш ва транзит ўтказишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилганини Кун сайти хабар қилган.