октябр 14, 2021 16:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондан Афғонистонга электр экспорти тармоқларида узилиш юз берди
    Ўзбекистондан Афғонистонга электр экспорти тармоқларида узилиш юз берди

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси экспорти тароқларидаг узилишдан кейин, Кобул ва бир нечта вилоятлари қоронғуликка тушиб қолди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Афғонистон электр энергияси бошқармаси  /БРЕШНО/  кечанги баёнотида  Бағлон вилоятининг Данд Шаҳобуддин минтақасидаги электр тармоғидаги техник носозликлар сабаб,  Ўзбекстондан импорт қилинадиган элеткр энергияси узилгани ва бу идора ишчилари муаммони бартараф этиш учун  лозим чоралар кўраётганини маълум қилди.

Қўшни давлатлардан импорт қилинадиган электр тамоқларидаги узилишлар бир неча бор Кобул ва Афғонистоннинг айрим вилоятларини светсиз қолишига сабаб бўлган.

 Афғонистон эҳтиёж сезадиган электр энергиясини 70 фоизини қўшни давлатлар жумладан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан таъминлайди.  Афғонистон ҳар йили импорт қиладиган электр- энергияси учун 280 миллион доллар тўлайди.

 

Ёрлиқ