Ўзбекистон президенти Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги саммитида қатнашди
(last modified Fri, 15 Oct 2021 09:06:25 GMT )
октябр 15, 2021 14:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги саммитида қатнашди
    Ўзбекистон президенти Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги саммитида қатнашди

Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

Йиғилиш Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олганидан буён ушбу интеграциявий бирлашманинг Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган учинчи саммити бўлди де хабар қилган Дарё сайти.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган саммитда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Россия президенти Владимир Путин, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат — Куба президенти Мигель Бермудес ва Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович қатнашди.

Йиғилиш кун тартибидан кўп томонлама иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо, саноат кооперацияси, транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт ва бошқа устувор йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни илгари суриш масалалари ўрин олди.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг табиий савдо ва иқтисодий ҳамкорлари — ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Хусусан, пандемия шароитларида Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми барқарор ортиб бораётгани таъкидланди. Евросиё иқтисодий комиссияси билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилди, қўшма ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Бундан ташқари, Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик бўйича истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.