октябр 23, 2021 10:56 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов АҚШ қўшинлари, Толиблар мафкураси, афғонистонлик қочқинлар ва КХШТ ҳақида фикр билдирди
    Абдулазиз Комилов АҚШ қўшинлари, Толиблар мафкураси, афғонистонлик қочқинлар ва КХШТ ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари россиялик журнлистлар билан суҳбатида Толиблар мафкураси, АҚШ қўшинлари, КХШТ ва афғонистонлик қочқинларга нисбатан Тошкент ҳукуматининг позициясини маълум қилди.

Кўплаб жиддий учрашувлар давомида Ўзбекистон ўз ҳудудида Америка қўшинларини жойлаштирмаслиги АҚШ эътиборига етказилган.Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШ ҳарбийларини жойлаштиришни кўзда тутмаган, аммо терроризмга қарши умумий кураш доирасида Вашингтон билан разведка маълумотлари алмашишга тайёр. Бу ҳақдаги Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сўзларини Кун сайти иқтибос келтирган.

“АҚШ қўшинларини жойлаштириш масаласи кун тартибида эмаслигини, муҳокама қилинмаётгани ва бу мавзу кўтарилмаганини яна бир бор таъкидламоқчиман. Бирор мамлакат билан, бу Америка ёки бошқа мамлакат бўлишидан қатъи назар, халқаро амалиёт, халқаро ҳуқуқ, биз қабул қилган халқаро конвенциялар, келишувлар доирасида терроризмнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилишга ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз”, – деди у.

Ўзбекистон КХШТга аъзолигини тиклаш учун зарурат бор деб ҳисобламайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик журналистларга берган интервьюсида

"Бугунги кунда Марказий Осиё ва Ўзбекистонга полклар, армиялар, дивизиялар ҳужум қилади деган тахмин билан Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиши учун зарурат кўрмаяпмиз. Шу билан бирга, Афғонистон ҳудудида қолишда давом этаётган алоҳида террорчилик ташкилотлари томонидан бўладиган таҳдид ва чорловларни истисно қилмаслик керак. Гап КХШТга кириш ҳақида бормаяпти. Гап хавфсизлик соҳасида жамоавий ҳамкорлигимизни қандай қилиб самарали ташкил этиш ҳақида бормоқда", - деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Комиловнинг сўзларига кўра, республика ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик шакли вазиятдан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.

Абдулазиз Комиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш учун махсус жойлар ташкил этишни режалаштирмаяпти, чунки бунга зарурат йўқ.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибида тургани, аммо улар Афғонистонда терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги ваъдаларини бажаришлари кераклигини айтди.

“Толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи, албатта, кун тартибида турибди. Биз иттифоқчиларимиз, ҳамкорларимиз билан ҳамкорликда бу йўналишда ҳаракат қиламиз. Аммо толиблар олдига қўйилган шартлар шунчалик жиддийки, уларга сепарат маънода реакция билдириш жуда хавфли. Террорчилик фаолиятининг сақланиб қолиши ёки толиблар томонидан унга қарши етарлича кураш олиб борилмаслигига кўз юмиш ва уларни тан ололмаймиз”, – деди у россиялик журналистларга берган интервьюсида.

Комиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш учун махсус жойлар ташкил этишни режалаштирмаяпти, чунки бунга зарурат йўқ.

“Қочқинлар оқими йўқ, умуман қочқинлар йўқ. Биз бошидаёқ қочқинларни қабул қилмаслигимизни билдирганмиз. Қочқинлар учун махсус жойлар ташкил этилмаган ва бўлмайди ҳам”, дедит Комилов

Ёрлиқ