октябр 29, 2021 15:15 Asia/Tashkent
  • Виза муддати тугуган афғонистонликлар Ўзбекистондан чиқариб юборилмайди
    Виза муддати тугуган афғонистонликлар Ўзбекистондан чиқариб юборилмайди

Ўзбекистонда визаси муддати тугаётган Афғонистон фуқаролари ўз юртига қайтариб юборилмайди, чунки мамлакатлар ўртасидаги чегара жисмоний шахслар учун ёпиқ.

«Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари» ассоциацияси (AHRCA), инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR) ва Норвегия Хельсинки қўмитаси (NHC) Ўзбекистондаги 70 дан ортиқ Афғонистон фуқароси ўз юртига депортация қилиниши мумкинлигини хабар берилганди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, 2021 йил августининг ўртасида «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келгач, улар уч ойга Ўзбекистон визасини олган ва мамлакатга таклифнома бўйича эмас, мажбуран келгани учун ҳозирда визаларнинг узайтирилмаслигидан хавотирда деб хабар қилган Дарё сайти.

«Ҳеч қандай камситиш ҳолатлари йўқ. Ҳозирда бундай масала тургани йўқ, чунки Афғонистон билан чегарамиз (жисмоний шахслар учун — таҳр.) ёпиқ» — деган ИИВ вакили.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида 13 658 нафар Афғонистон фуқароси бўлиб турибди. Шулардан 13 032 нафари вақтинча яшаётган бўлса, улардан кўплари Ўзбекистонга бизнес масалалари бўйича ҳамда қариндошларини кўришга келган.

ИИВ вакилининг маълум қилишича, Афғонистон фуқароларининг визаларини узайтириш учун Ўзбекистондаги вақтинчалик яшаш жойи бўйича миграция бўлимларига мурожаат қилиш лозим.

Ёрлиқ