Ўзбекистон Россия Темир йўл компаниялари Афғонистон орқали ўтган темирйўл қурилишини муҳокама қилишди
-
Ўзбекистон Россия Темир йўл компаниялари Афғонистон орқали ўтган темирйўл қурилишини муҳокама қилишди
Ўзбекистон Темир йўллари ва РЖД (Россия Темир йўлари) Афғонистон орқали ўтган темирйўл қурилишини кўриб чиқишди.
Ўзбекистон ва Россия темирйўл компаниялари вакиллари орасида 29 октябрь куни бўлиб ўтган музокараларда жумладан "Термиз - Мозори-Шариф - Қобул - Пешавар" йўналишида темир йўли қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида қуйидагилар ҳақида келишиб олинди:
Илмий изланиш ва лойиҳа институтлари орасида техник ва картографик параметрлар бўйича маълумот алмашиш ҳақида;
Таклиф қилинаётган ҳар бир йўналишнинг ўтказиш қобилияти, ютуқ ва камчиликлари ҳисоблаб чиқилади ва Афғонистон томонига хабар қилинади;
Яқин вақт ичида Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон темир йўл компаниялари раҳбарлари иштирокида музокаралар бўлиб ўтади;
Шунингдек, Афғонистон транспорт тизимларини МДҲ Транспорт кенгашига қўшиш масалалари муҳокама қилинди.
Афғонистон орқали ўтган темир йўл лойиҳасининг дастлабки умумий қиймати 5 млрд. Долларни ташкил қилади. Унинг транзит потенциали йилига - 20 млн тонна. Янги темир йўл ЕИ, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистонни бири бири билан ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлайди.