Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Mon, 17 Oct 2016 14:34:57 GMT )
октябр 17, 2016 19:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан икки мамлакат ҳамкорлигининг айрим масалалари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.