ноябр 18, 2021 15:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳукумати АҚШнинг Афғонистондаги фаолиятлаин танқид қилди
    Ўзбекистон ҳукумати АҚШнинг Афғонистондаги фаолиятлаин танқид қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги ҳозирги вазиятда АҚШ бошчилигидаги хорижий коалицияни айблади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абулазиз Камилов, сўзлаган нутқида,  20 йилдан бери АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари бу мамлакатдаги мавжуд вазият учун жавобгар эканлигини таъкидлади.

Камилов сўзларининг бошқа қисмида,  ўтган  40 йил ичида қудратли мамлакатлар Афғонистон муаммоларин ҳал қила олмаган ва Афғонистондаги мавжуд вазият учун эса бу коалиция кучлари масъул эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Толибон ҳаракати эндиликда йирик кучдир ва  Афғонистон жамиятнинг бир қисми бўлиб, дунё мамлакатлари учун таҳдид туғдирмаслигини иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳаракати жорий йилнинг 15 август куни Кобул ҳокимиятини эгалаб олганидан бери халқаро ҳамжамият ишончини қозонишга уриниб келмоқда.

Ёрлиқ