Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
(last modified Sat, 20 Nov 2021 10:17:49 GMT )
ноябр 20, 2021 15:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
    Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиков билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва халқаро сиёсат кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари ўртасида ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот туфайли Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ижобий суръатларда ривожланаётгани қайд этилди.

Афғонистондаги бугунги вазият, унинг халқаро хавфсизликка таъсири, мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви, шунингдек, афғон халқига фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Таалатбек Масадиков билан музокаралар ўтказди.

Ёрлиқ