Абдулазиз Комилов БМТ маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан мулоқот қилди
Бугун Абдулазиз Комилов БМТнинг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, асосий эркинликларини илгари суриш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашди
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ихтисослашган тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди.
«БМТ махсус маърузачиси мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бошқа давлатларда оғир аҳволга тушиб қолган шахсларга самарали ёрдам кўрсатиш, жумладан, Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан одамларни, айниқса, аёллар ва болаларни ватанга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади», дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва БМТ маърузачиси музокаралар чоғида Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди ҳамда афғон халқига тезкор инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш зарурлиги ҳақида умумий фикр билдирилди.