декабр 06, 2021 11:04 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев кеча Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Кеча Ўзбекистон президенти Қирғизистон президентини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Мирзиёев ва Жапаров Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаб ўтгани айтилади.

Турли даражалардаги конструктив мулоқот ва фаол алмашинувларни давом эттириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика ва электротехника тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда муҳим кооперация лойиҳаларини биргаликда илгари суриш муҳимлиги қайд этилди. Бизнес ва ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ