Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси қурилиши бошланди
Ўзбекистн пойтахтида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасининг янги биноси қурилиши бошланди.
8 декабрь куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биносида қурилиш ишларига старт берди.
Элчихонанинг янги биноси мажмуаси 1,40 гектар майдонда қурилади, дейилади маълумотда.
Жорий йил июн ойида Тожикистон Душанбедаги Ўзбекистон элчихонаси биносининг қурилиш жойини ўзгартирганди.
Умумий майдони 1,2 гектарни ташкил этадиган ер участкаси Сино туманидаги Нусратулло Махсум шоҳкўчаси бўйлаб жойлашган. Ер участкаси 49 йил давомида Ўзбекистон ҳукумати ихтиёрида бўлади, ижара нархи - 1 доллар.