декабр 10, 2021 14:04 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Толибон муваққат ҳукумати билан трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди
    Тошкентда Толибон муваққат ҳукумати билан трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди

6—7 декабрь кунлари Тошкентда ушбу темир йўл линиясини лойиҳалаш ва қуриш бўйича транспорт вазирликлари ва идораларнинг масъул раҳбарлари ва мутасадди вакиллари иштирокида уч томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон) ва кўп томонлама (Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон) музокаралар бўлиб ўтди.

Тошкентда ўтказилган йиғилиш якунида томонлар тез орада илгари сурилган темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ишчи гуруҳлар йиғилишини доимий равишда ўтказиш ва дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиққандан сўнг лойиҳага халқаро молия институтларини жалб қилиш бўйича келишиб олди.

Ўзбекистон ва Толибон қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро транспорт коммуникациялари ва савдо алоқаларининг минтақалараро ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ҳамкорликни чуқурлаштиришда мазкур лойиҳа аҳамиятини таъкидлаб ўтган.

7 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказганди. Учрашув давомида томонлар яқин орада Термиз шаҳрида савдо-иқтисодий масалаларини, жумладан,  Мозори Шариф-Кобул-Пешовар йўналиши бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун қўшма музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олганди.

Ёрлиқ