Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга кредит ажратди
(last modified Fri, 17 Dec 2021 08:28:34 GMT )
декабр 17, 2021 13:28 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга кредит ажратди
    Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга тезюрар темир йўл линияларини ривожлантириш учун 162 миллион доллар кредит ажратди.

Кредит Ўзбекистон ғарбидаги йирик саноат марказларини боғловчи 465 км узунликдаги Бухоро-Мескин-Урганч-Хива темир йўл линиясини электр энергияси билан таъминлаш учун сарфланади.

Ушбу режанинг амалга оширилиши “Афросиёб” тезюрар поездидан фойдаланишни амалга оширади. Поезд Бухоро ва Хива ўртасида соатига 250 километр тезликда икки соатда, Тошкент билан Хива ўртасидаги масофани етти соатда босиб ўтади.

“Бухоро-Хива” темир йўл линияси электрлаштирилгандан сўнг бу йилги йўловчилар сонини тахминан 280 минг нафардан 2026-йилда бир миллиондан зиёдга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, прогнозларга кўра, 2026 йилда умумий юк ташиш ҳажми йилига 11 миллион 800 минг тоннани ташкил этади.

Ўзбекистон 1995 йилда Осиё тараққиёт банкига аъзо бўлган. 1995 йилдан буён ушбу молия институти Ўзбекистонга умумий қиймати 8,1 миллиард доллар бўлган 75 та кредит ажратган.

Ёрлиқ