Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан ўзаро келишувлар ижросини муҳокама қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i68892-Абдулазиз_Комилов_АҚШ_давлат_котиби_ёрдамчиси_билан_ўзаро_келишувлар_ижросини_муҳокама_қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов АҚШ дават котиби ёрдамчиси билан телефон орқали суҳбатлашди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 13, 2022 11:35 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан ўзаро келишувлар ижросини муҳокама қилди
    Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан ўзаро келишувлар ижросини муҳокама қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов АҚШ дават котиби ёрдамчиси билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва келгусидаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва АҚШ  расмийлари халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди деб хабар қилган Кун сайти.

Ўтган йил 13 декабрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашган эди.

Учрашувда АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватланишини маълум қилди.