Январ 13, 2022 11:51 Asia/Tashkent
  • Сўнгги бир кун ичида Ўзбекистонда яна 714 кишида коронавирус аниқланди. 3 бемор вафот этди.
    Сўнгги бир кун ичида Ўзбекистонда яна 714 кишида коронавирус аниқланди. 3 бемор вафот этди.

Ўзбекистон ССВ мамлакатда кунлик касалланишлар сони ортиб бораётгани, сўнгги бир кунда яна 714 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 бемор касаллик қурбони бўлганини хабар қилди.

«2022 йил 12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда», дейилади Ўзбекистон ССВ хабарида.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида кунлик ўсиш 400га яқинлашган, Ўзбекистонда сўнгги марта кунлик ҳолатлар сони 700дан юқори бўлиши 2021 йил 2 сентябрида (+736) кузатилганди де хабар қилган Кун сайти.

Сўнгги 8 кунда кунлик касалланишлар сони тезлик билан кўпайди:

5 январь — 146 та;6 январь — 251 та;7 январь — 214 та;8 январь — 369 та;9 январь — 389 та;10 январь — 425 та;11 январь — 604 та;12 январь — 714 та.

387 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ёрлиқ