Эрон-Ўзбекистон темир йўл транзитини ривожлантириш бўйича келишувга эришди
(last modified Fri, 28 Jan 2022 10:07:10 GMT )
Январ 28, 2022 15:07 Asia/Tashkent
  • Эрон-Ўзбекистон темир йўл транзитини ривожлантириш бўйича келишувга эришди
    Эрон-Ўзбекистон темир йўл транзитини ривожлантириш бўйича келишувга эришди

Эрон Ислом Жумҳурияти темир йўл компанияси бош директори Тwиттеръдаги саҳифасида Эрон ва Ўзбекистон темир йўл транзитини ривожлантиришга келишиб олганини ёзди.

Эрон Ислом Жумҳурияти темир йўл компанияси бош директори Миод Солиҳий ўзининг Тwиттер саҳифасида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл транзитини ривожлантириш бўйича келишувга тўхталиб, шундай ёзди:Томонлар 2022-йилда юк ташиш учун ўзаро манфаатли имтиёзли тариф шартларини белгилашга келишиб олдилар.

Эрон Ислом Жумҳурияти темир йўл компанияси бош директори яна икки томон Ўзбекистон темир йўлига тегишли вагонларнинг Эронда айланишини тезлаштираётгани ва Эрон вагонларининг Ўзбекистон ҳудудига қандай бориши, Хитой ва бошқа мамлакатлар орқали транзит учун темир йўл коридорларини ишлаб чиқаётгани ҳақида ёзди. Икки томон, Ўзбекистондан Эронга ва аксинча, Чобаҳор портидан Ўзбекистонга ва аксинча қўшма транспортни ташкил этишга келишиб олди.

Темир йўл транспорти соҳасида ўсиб бораётган ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Эрон-Ўзбекистон йўналишидаги халқаро транспорт-транзит йўлакларидан самарали фойдаланиш мақсадида сўнгги кунларда Эрон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида музокаралар ўтказилди ва Эрон Ислом Жумҳурияти темир йўллари ва Ўзбекистон темир йўллари ўртасида ҳамкорлик баённомаси имзоланишига олиб келди.

Ёрлиқ