Эрон-Ўзбекистон транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни кўриб чиқди
(last modified Sun, 30 Jan 2022 06:24:51 GMT )
Январ 30, 2022 11:24 Asia/Tashkent
  • Эрон-Ўзбекистон транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни кўриб чиқди
    Эрон-Ўзбекистон транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни кўриб чиқди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тошкентдаги элчиси ва Ўзбекистон транспорт вазири икки давлат ўртасидаги транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тошкентдаги элчиси Ҳамид Нирабодий ва Ўзбекистон транспорт вазири Элҳом Маҳкамов Эрон ва Ўзбекистон ўртасида халқаро алмашинувлар, икки давлат ўртасида янги йўналишлар бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш ва Эрон порт имкониятларидан фойдаланиш масалалари бўйича фикр алмашишди.

Айни пайтда Ўзбекистонда эронлик сармоядорлар капитали иштирокида 272 компания фаолият юритмоқда ва икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021-йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 74,4 фоизга ошди.Эрон Ислом Жумҳурияти Ўзбекистон мустақиллигини 1991-йил декабрда тан олди, икки давлат ўртасида 1992-йил май ойида сиёсий алоқалар ўрнатилди.