Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё инфратузилма сармоялари банки ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i69348-Ўзбекистон_ҳукумати_ва_Осиё_инфратузилма_сармоялари_банки_ўртасида_маслаҳатлашувлар_бўлиб_ўтди
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки раиси ўринбосари Тошкентда учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олди.
(last modified 2022-01-31T06:01:19+00:00 )
Январ 30, 2022 11:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё инфратузилма сармоялари банки ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё инфратузилма сармоялари банки ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки раиси ўринбосари Тошкентда учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олди.

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов Константин Лимитовский билан учрашиб, қишлоқ хўжалиги, сув ва оқова сувлар, қуруқликдаги йўлларни реконструкция қилиш, соғлиқни сақлаш ва энергетикани яхшилаш бўйича 2,8 миллиард долларлик иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Хабарда айтилишича, лойиҳаларни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий фаровонликни ошириш учун кредит линиялари ажратилиши мазкур учрашувда томонлар муҳокама қилган бошқа масалалар бўлди.

Асиа Инфраструcтуре Инвестмент Банк – Хитой ҳукумати ташаббуси билан 2014-йил 24-октябрда ташкил этилган халқаро молия институти.

Банкнинг асосий мақсади Осиё-Тинч океани минтақасида иқтисодий мувофиқлаштиришни оширишга кўмаклашиш, шунингдек, молиявий ҳамкорлик ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни рағбатлантиришдан иборат.

Ўзбекистон 2016-йил 29-ноябрда Осиё инфратузилма инвестициялари банкига аъзо бўлди.