Туркияда яшайдиган ўзбек «тадбиркори»нинг қалбаки паспорт тайёрлаб бериш бизнеси
The Guardian нашри суриштирувларига кўра, Туркияда яшайдиган этник ўзбек «тадбиркори» Буюк Британия, ЕИ, Канада ва АҚШга кириш имкониятини берувчи сохта паспортларни 15 минг долларгача пуллаган. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон паспортлари энг арзони, энг қиммат вариант эса – Европа Иттифоқи давлатлари паспорти
Расмий визалар ва саёҳат қилиш имкониятини берадиган штампларга эга бўлган, қалбаки паспорт тайёрлашга ихтисослашган ва ривожланиб бораётган онлайн бизнес ИШИД билан алоқаси бўлган одамларга Сурияни тарк этиб, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШга кириш имкониятини таклиф қилмоқда.
Туркияда яшовчи, экстремистик гуруҳлар билан алоқаларга эга ўзбек тадбиркори томонидан бошқариладиган тармоқ ҳозирда турли мамлакатлардан келган, юқори сифатли қалбаки паспортларни 15 минг долларгача пулламоқда.
The Guardian нашри маълумотларига кўра, камида 10та ҳолатда Сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган одамлар Истанбул аэропорти орқали бошқа мамлакатларга жўнаб кетишган.