Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали маслаҳатлашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирларининг телефон орқали мулоқоти чоғида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши телефон орқали мулоқотда икки давлат ўртасида сиёсат, дипломатия, иқтисодиёт ва савдо, сармоя ва маданият соҳаларида стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Аввалроқ Покистон Бош вазири Имрон Хон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган виртуал учрашувда қишлоқ хўжалиги, мудофаа ҳамда мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш ва техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида ўзаро салоҳиятни тан олиш бўйича учта ҳамкорлик битими имзоланган эди. Покистон Ўзбекистон мустақиллигини 1991-йил декабрда тан олган, дипломатик алоқалар 1992-йил май ойида ўрнатилган. 2020-йилда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 123 миллион доллардан ошди.