Ўзбекистон биринчи Аирбус А321ЛР самолётини сотиб олди
(last modified Tue, 15 Feb 2022 10:34:09 GMT )
феврал 15, 2022 15:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон биринчи Аирбус А321ЛР самолётини сотиб олди
    Ўзбекистон биринчи Аирбус А321ЛР самолётини сотиб олди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” илк Аирбус А321ЛР самолётини қабул қилиб олди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Марказий Осиё минтақасидаги биринчи Аирбус узоқ масофали авиаташувчи бўлади. Самолёт 188 йўловчини сиғдира олади ва CФМ Интернатионал ЛЕАП-1А двигатели билан жиҳозланган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси раҳбари Яқин Шарқ ва Узоқ Шарқ мамлакатларига парвозларни кенгайтириш ва янги самолётлар харид қилиш ҳисобига ўз паркини қайта қуришни режалаштирмоқда, деди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбари Элҳом Маҳкамов.

Маҳкамов сўзида давом этди: “Жорий йил охирига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яна 5 та Аирбус самолётини сотиб олади.

Аирбус - дунёдаги энг йирик йўловчи реактив самолётларини ишлаб чиқарадиган ва бутун Эвропада заводларига эга бўлган Эвропа аерокосмик компанияси. Аирбус ҳозирда Боеинғдан кейин дунёдаги иккинчи йирик самолёт ишлаб чиқарувчиси бўлиб, дунёдаги йўловчи ва фуқаролик самолётларининг қарийб ярмини ишлаб чиқаради.

Ёрлиқ