феврал 20, 2022 11:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон халқи Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда
    Ўзбекистон халқи Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон респубилкасида миллий Наврўз байрами«Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланади.

35 миллион 270 мингдан ортиқ аҳолига эга бўлган, Ўзбекистон республикасида ҳар йили 21 -март куни Наврўз умумхалқ байрами нишонланади. Жори йил эса Ўзбекистон халқи қадимий Наврўз байрамини 5 кун яъне  19, 20, 21, 22 ва 23-март кунлари нишонлайди.

Наврўз байрами остонасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва вилоятларида ҳар бир туман ва шаҳрида ҳам илгаригидек ободонлаштириш, кўчат экиш бўйича кўнгиллилар иштирокидаги маросимлар ўтказилади.

Шунингдек  Наврўз миллий байрами бўлиб ўтадиган жойларда ҳунармандчилик ярмаркалари, миллий спорт мусобақалари, китоб кўргазмалари ҳам ўтказилиб баҳорий таомлар тайёрланади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолган. 

Ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан 5 кунгача дам олади.

Ёрлиқ