феврал 26, 2022 15:19 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали суҳбатлашди

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия етакчиси билан мулоқот чоғида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Туркия кўп қиррали ҳамкорлиги барқарор ва жадал суръатда ривожланиб бораётгани маълум қилди деб хабар қилган Кун сайти.

Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом эттирилмоқда, ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсмоқда. Икки мамлакат етакчи ҳудуд ва корхоналарининг кооперацияси кенгаймоқда, биргаликда қатор йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Муҳим маданий-гуманитар дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Стратегик ҳамкорлик бўйича олий даражадаги кенгашнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ёрлиқ