Ўзбекистон барча фуқароларини Украинадан эвакуация қилди
Ўзбекистон фуқароларини Украинадан Польша ҳудуди орқали эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси бу жуда мураккаб ва хавотирли давр бўлди, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун масъулият Украина ва Польшадаги дипломатия ваколатхоналаримиз зиммасига юклатилди», — деб айтди.
Элчининг сўзларига кўра, Украина—Польша чегарасида консуллик ходимлари, Варшавадаги элчихонада тузилган штаб 18 кун давомида тун-у кун ишлаган деб келтиради Дарё сайти.
28 февраль куни бортидан Ўзбекистон фуқаролари жой олган биринчи самолёт Катовице шаҳри аэропортидан Тошкентга учиб кетган. Ҳар куни Uzbekistan Airways АЖ тасарруфидаги 2-3 та махсус самолёт Тошкентга учган. Польшадан ҳаммаси бўлиб 25 ҳаво қатнови воситасида 5786 нафар фуқаро Ўзбекистонга элтиб қўйилган.
«Дастлаб Ўзбекистонга учишни хоҳловчилар сони 1,5-2 минг нафардан ошмаслиги тахмин қилинган эди, бироқ Украинадаги тез ўзгарувчан вазият бу тахминларга мос келмади. Одамларнинг келиши оқими кун сайин ўсиб борди, 2—4 март кунлари эса уларнинг сони жуда кўпайди — ўша кунлари тўпланиш нуқтаси ва аэропортнинг ҳар бирида ватанга учишни истаётган 700-800 нафардан одам тўпланди», — дейди Бобоев.