Наврўз байрами кунида Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Mon, 21 Mar 2022 12:00:15 GMT )
март 21, 2022 17:00 Asia/Tashkent
  • Наврўз байрами кунида Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди
    Наврўз байрами кунида Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди

Бугун Наврўз кунида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, Ўзбекистон президентининг 2021 йил ноябрида Россияга ташрифи якунида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинган.

Путин ва мирзиёев,  Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати ўзаро табрик алмашишган.

Икки мамлакатнинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.

Россия президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз билан самимий табриклаб, фаровонлик ва равнақ тилади.

Хабарда кельирилишича, “Владимир Путин Донбасс республикаларини ҳимоя қилишга қаратилган махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон президенти Россиянинг хатти-ҳаракатлари ва позициясини тушунишини билдирди”.