Ўзбекистон ТИВда Уммон султонлигининг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Sun, 23 Oct 2016 08:48:13 GMT )
октябр 23, 2016 13:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Уммон султонлигининг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Уммон султонлигининг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида 22 октябрь, шанба куни Уммон султонлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Лаватий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Мулоқот чоғида Тошкент шаҳрида 19 октябрь куни ўз ишини тамомлаган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси якунлари юзасидан фикр алмашилди. Элчи Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВKдаги раислиги муваффақиятли бошланганлиги билан табриклади.

Учрашувда давлатлар ўртасида ўрнатилган алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.