апрел 01, 2022 12:26 Asia/Tashkent
  • Эртага 2 -апрель Ўзбекистонда муборак Рамазон ойи бошланади
    Эртага 2 -апрель Ўзбекистонда муборак Рамазон ойи бошланади

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланишини хабар қилди.

Ўзбекистон президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолаган. Унга кўра, 2022 йилги Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими томонидан 1443/2022 йил Рамазон ойида Тошкент шаҳри масжидларида таровиҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръоннинг кунлик тақсимоти белгиланди. Унга кўра, хатми Қуръон апрелнинг биринчи кунидан бошлаб, 27 сана – Қадр кечасида якунланиши мўлжалланмоқда.

Ёрлиқ