Танзила Норбоева россиялик ва қозоғистонлик ҳамкасблари билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i70730-Танзила_Норбоева_россиялик_ва_қозоғистонлик_ҳамкасблари_билан_учрашди
Танзила Норбоеванинг Матвиенко ва Ашибоев билан учрашуви Олмаота шаҳрида МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши доирасида ташкил қилинган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 02, 2022 10:29 Asia/Tashkent
  • Танзила Норбоева россиялик ва қозоғистонлик ҳамкасблари билан учрашди
    Танзила Норбоева россиялик ва қозоғистонлик ҳамкасблари билан учрашди

Танзила Норбоеванинг Матвиенко ва Ашибоев билан учрашуви Олмаота шаҳрида МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши доирасида ташкил қилинган.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева жорий йил 29 март куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва парламентлараро муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

шу куннинг ўзида парламент делегацияси раҳбари Норбоева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди.