1 -майдан бошлаб чет эл фуқароларини Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари осонлашади
(last modified Sun, 10 Apr 2022 05:11:25 GMT )
апрел 10, 2022 10:11 Asia/Tashkent
  • 1 -майдан бошлаб Чет эл фуқароларини Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари осонлашади
    1 -майдан бошлаб Чет эл фуқароларини Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари осонлашади

Ўзбекистон чет эл фуқароларига янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқини беради.

Шавкат Мирзиёев  “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонни имзолади деб хабар қилган Спутник сайти..

Жорий йил 1 майдан чет эл фуқароларига (давлатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаши лозим) Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:

Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг доллар эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг доллар эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг доллар эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг доллар эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

 

Ёрлиқ