Ўзбекистон ва Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакиллари мулоқот қилдилар
(last modified Sun, 17 Apr 2022 08:42:57 GMT )
апрел 17, 2022 13:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакиллари мулоқот қилдилар
    Ўзбекистон ва Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакиллари мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Найжел Кейси билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тезкорлик билан гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди деб хабарқилган Юз.уз.

Юқори мартабали дипломат Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, жумладан, ушбу мамлакатга иқтисодий ёрдам кўрсатишдаги муҳим ролини алоҳида таъкидлади.

Хусусан, Британия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун БМТ шафелигида Термиз шаҳрида кўп функцияли транспорт-логистика марказини яратиш ташаббуси муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлади.

Шунингдек, Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг янги ҳукуматга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш ва ушбу давлатда гуманитар инқирозни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.