Тошкентда ШҲТнинг наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича йиғилиши бўли ўтди
Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар сони ортиб бормоқда
Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев 20 апрель куни Тошкентда ўтган ШҲТга аъзо давлатларнинг наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ваколатли органлари раҳбарларининг йиғилишида бу масалага ишора қилди,, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
«Афғонистондан Шимолий йўналиш орқали гиёҳванд моддалар савдосининг ҳажми ошмоқда. Айниқса, минтақа мамлакатлари билан фаол интеграция жараёнлари фонида уларнинг ҳудудлари орқали асосий гиёҳванд моддаларнинг оқими ортмоқда. Хусусан, Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайган», — деди Олим Нарзуллаев.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистон божхона ва чегарачилари «Ойбек» чегара постида Тожикистондан Россияга транзит йўлда пахта олиб кетаётган юк машинасини қўлга олган эди. Унинг ичидан 230 кг героин топилди. Март ойида Сурхондарё вилоятидаги «Айритом» чегара божхона постида умумий оғирлиги 154 кгдан ортиқ картошка шаклидаги гашиш гиёҳвандлик моддасини ўрамларда олиб ўтишга уринишнинг олди олинди.