апрел 28, 2022 10:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ўз лавозимидан озод қилинди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ўз лавозимидан озод қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, 2012 йилдан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Абдулазиз Камилов лавозимидан озод қилинди.

Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди деб хабар қилган Спутник сайти

Абдулазиз Камилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

29 март куни Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Камилов даволаниш учун хорижга жўнаб кетганини

1994-2003 йилларда ҳам Ўзбекистон ТИВни бошқарган Абдулазиз Камилов 2003-2010 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлган, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган, 2012 йилдан яна ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. Бухоро педагогика институтини битирган. У 2017—2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.

У 2006-2010 йилларда ташқи ишлар вазири, кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.

Ёрлиқ