апрел 29, 2022 10:41 Asia/Tashkent
  • Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Ўзбекистоннинг янги ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширди
    Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Ўзбекистоннинг янги ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кеча Фаластиннинг Тошкентдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жавад Муҳаммад Авадни қабул қилди.

Владимир Норов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган. У элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва масъулиятли дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилаган.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган. Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилган деб хабар қилган Дарё сайти.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати собиқ вазир Абдулазиз Комилов даволаниш учун хорижга жўнаб кетганини хабар қилинганди.

Ёрлиқ