Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари блокига қўшилишини инкор қилди
(last modified Sun, 08 May 2022 07:33:56 GMT )
май 08, 2022 12:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари блокига қўшилишини инкор қилди
    Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари блокига қўшилишини инкор қилди

Ўзбекистон ТИВ тарқатган баёниясида, айрим хорижий давлатлар раҳбарларини собиқ иттифоқини кенгайиши ва Ўзбекистоннинг унга қўшилиши ҳақидаги баёнотлари асоссиз эканини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ ўз баёниясида  яқинда айрим хорижий нашрлар мустақиллик ва ҳисоботларни ёритишда холисликни даъво қилиб, баъзи хорижий давлатлар раҳбарларини  собиқ Совет иттифоқини ривожланиш ва кенгайиши ҳамда Ўзбекистоннинг унга қўшилиши ҳақидаги асоссиз баёнотларини такрорлашга давом этмоқда деб маълум қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек,  шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона алоқаларига путур етказиши мумкин бўлган бундай провакацион ҳаракатга йўл қўйиб бўлмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз деб эълон қилди.

Ўзбекистон ТИВ  Тошкент давлати фақат миллий манфаатлардан келиб чиқиб, мамлакат мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида танланган мустақил тараққиёт сиёсатини қатъият билан давом эттиради деб қўшимча қилди.

 

 

Ёрлиқ