Бугун 11 май Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми иш бошлади
(last modified Wed, 11 May 2022 05:19:05 GMT )
май 11, 2022 10:19 Asia/Tashkent
  • Бугун 11 май Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми иш бошлади
    Бугун 11 май Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми иш бошлади

Тошкентда «Халқ дипломатияси – тараққиёт йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик» шиори остида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми бошланди.

Ўтказилаётган форумда ШҲТга аъзо давлатлар парламентлари, халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, илмий-таҳлил марказлари вакилларидан иборат 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Форум Ўзбекистон ташабубси билан ўтказилмоқда.

Мазкур Форумда, Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шен Юеюе ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов сўзга чиқади.

Форум якунлари бўйича ШҲТ халқ дипломатиясининг Тошкент коммюникесини қабул қилиш режалаштирилган. Халқаро тадбир эртага 12 май куни якунланади. 

Ёрлиқ