Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо тўхтатади-ми?
Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми шу апрел ойида 7,3 миллион долларни ташкил қилди.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси, ўтган йилнинг апрель ойида у 50 миллион долларни ташкил қилган эди. Экспорт март ойида тўлиқ тўхтаттилганди, апрель ойида эса импорт ҳам кескин камайди.
Натижада Украина Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида 14-ўринни эгаллади. Ўтган йилнинг апрель ойида мамлакат 10-ўринда эди.
Буларнинг барчасини Россиянинг Украинага февраль ойининг охиридан бери давом этаётган ҳужуми билан изоҳласа бўлади.
Уруш бошлангунга қадар Украина Ўзбекистондан, асосан, мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари, азотли ва калийли ўғитлар, этилен полимерлари, рух хом ашёси ва автомобиль харид қилган.