Ўзбекистон давлати Эрон транзит йўлларидан фойдаланмоқчи
(last modified Mon, 23 May 2022 06:16:56 GMT )
май 23, 2022 11:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати Эрон транзит йўлларидан фойдаланмоқчи
    Ўзбекистон давлати Эрон транзит йўлларидан фойдаланмоқчи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари эронлик ҳамкасби билан учрашганида Тошкент давлатини Эрон транзит йўллари ва Чобаҳор порти имкониятларида фойдаланишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти  (EKO) ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари йиғилишда қатнашиш учун Теҳронга борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов  кеча эронлик ҳамкасби Меҳди Сафарий билан мулоқот қилди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаи иқтисодиёт, савдо ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликларнинг сўнгги ҳолати кўриб чиқилди.

Ўзбекистон томони бу учрашувда Эроннинг транзит йўналишлари, айниқса Чобаҳор портининг мос қувватларидан фойдаланишдан манфаатдор эканини таъкидлади ва бу борада ихтисослашган гуруҳлар ишини фаоллаштиришга қарор қилинди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Эрон президентининг Шанхай саммитда қатнашиш учун Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ва ўзбекистонлик ҳамкасби билан расмий Ўзбекистон ва Эрон -икки томонлама учрашувига ишора қилиб, ушбу ташрифни икки давлат муносабатларидаги муҳим тарихий воқеа деб атади.

Меҳди Сафарий ҳам сўнгги икки йил ичида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар ўсиб бораётганига тўхталиб, Эрон томонини Ўзбекистон билан мавжуд барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилиб икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш учун икки томоннинг саъй-ҳаракатларини кучайтиришга чақирди.

Шу муносабат билан томонлар махсус кўргазмалар ўтказиш учун зарур қулайликлар яратиш қарорига келдилар.

 

Ёрлиқ