май 25, 2022 10:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 4 ойдан сўнг Хитойга газ экспортини қайта бошлади
    Ўзбекистон 4 ойдан сўнг Хитойга газ экспортини қайта бошлади

Ўзбекистон Хитойга жорий йил бошида ички эҳтиёжи сабаб газ экспортини тўхтатганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Хитойга жорий йилнинг дастлабки 4 ойда 132,8 миллион долларлик газ экспорт қилганини Хитой Бош божхона бошқармаси хабар қилган.

Ўзбекистон мамлакати Туркманистондан бошланадиган  ва Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтадиган  " Марказий Осиё-Хитой" қувури орқали  Хитойга газ экспортини амалга оширади.

Январь- апрель ойларида Туркманистон Хитойга 2 миллиард  870 миллион доларлик газ экспорт қилган энг йирик газ экспортчиси бўлди.

Ҳозирда Қозоғистондан импорт қилинадиган газ нархи 270 миллион 600 минг долларга тенг.

Қозоғистон ва Ўзбекистон Хитойга газ қувурлари экспорти бўйича мос равишда 4-чи ва 5-чи ўринларда турибти.

 

 

Ёрлиқ