Ўзбекистон ва Туркия Бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорликлар кенгайтирилади
(last modified Thu, 26 May 2022 04:42:30 GMT )
май 26, 2022 09:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркия Бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорликлар кенгайтирилади
    Ўзбекистон ва Туркия Бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорликлар кенгайтирилади

Ўзбекистон Бош прокуратурасида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Туркия Олий кассацияси бош прокурори Бекир Шахин билан учрашиб мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Туркия Бош прокурорлари мулоқотида томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилди ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.

Учрашувнинг асосий воқеаси Бош прокуратура ва Туркия Олий кассация суди Бош прокуратураси ўртасида англашув меморандуми имзолангани бўлди.

Ушбу ҳужжат прокуратура органлари фаолият йўналишлари юзасидан илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама шерикликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.