Ўзбекистон ва Латвия расмийлари коррупцияга қарши кураш хусусида маслаҳатлашдилар
Ўзбекистон делегацияси коррупцияга қарши кураш агентлиги директори бошчилигида коррупцияга қарши курашда Латвия билан ҳамкорликларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш мақсадида бу мамлактага ташриф буюриб латвиялик ҳамкасблари билан учрашди.
Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси ўринбосари Талатжон Ҳайдар бошчилигидаги делегацияси коррупцияга қарши курашда Латвия билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида бу мамлакатга сафар қилди.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси ҳам Ўзбекистон делегацияси Латвиянинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бошқармаси директори Якабс Штрауме билан мулоқот қилди деб хабар тарқатди.
Ўзбекистон ва Латвия расмийлари учрашувида, коррупциянинг олдин олиш ва унга қарши курашиш, давлат ташкилотлари фаолиятида шафофликни таъминлаш заминасида тажриба алмашиш, фуқаролар ҳуқуқий маданияти ва маълумотларини ошириш, ҳамда халқаро миқёсидаги ривожланган тажрибаларни кўриб чиқишга асосланган қонун асосида тартибга олиш ва ижро этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув оирида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик ва тажриба алмашиш бўйича меморандум имзоланди.
Ҳужжат коррупцияга барҳам бериш бўйича фаолиятини таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларни назарда тутади.