Тошкентда ШҲТ давлатлари экология вазирлари 3 чи йиғилиши ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i72308-Тошкентда_ШҲТ_давлатлари_экология_вазирлари_3_чи_йиғилиши_ўтказилди
Жума куни Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув гибрид форматда ўтказилди.
(last modified 2025-09-08T11:31:21+00:00 )
май 29, 2022 11:55 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ШҲТ давлатлари экология вазирлари 3 чи йиғилиши ўтказилди
    Тошкентда ШҲТ давлатлари экология вазирлари 3 чи йиғилиши ўтказилди

Жума куни Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув гибрид форматда ўтказилди.

ШҲТ га аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи учрашувида ташкилот котибияти вакиллари иштирокида ШҲТга аъзо саккиз давлат делегациялари ва экспертлари замонавий воқеликни ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, атроф-муҳит мониторинги, биохилма-хиллик, табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришини юмшатиш, илмий-техник ҳамкорлик, қаттиқ чиқиндиларни бошқариш ва кадрлар салоҳиятини ошириш каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг биринчи учрашуви 2019 йил 2 сентябрь куни Москвада бўлиб ўтган эди.